Ўзбекистонда 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади

Ўзбекистонда 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади

 

aprapraprprolorlrolrolrolrolrgloolnagllllllllllllllllllllllllllllllll.jpg

     Ўзбекистонда 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади. Зиёратчилар республиканинг 9 та ҳудудий аэропортидан тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига жўнатилади. Ҳозирда уларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари кетмоқда.

     Ўзбекистонлик зиёратчиларни Саудия Арабистонига Ҳаж учун жўнатиш мавсуми 2 майдан 18 майга қадар давом этади, дея хабар бермоқда Мусулмонлар идораси.

     Зиёратчилар учун қулайлик яратиш мақсадида республиканинг 9 та — Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри парвозлар амалга оширилади.

     Уларни Мадинага етказиш Саудия Арабистонининг FlyAdeal авиакомпанияси томонидан, ватанга олиб келиш эса Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.