Ўзбекистонда 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади
Ўзбекистонда 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади

Ўзбекистонда 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади. Зиёратчилар республиканинг 9 та ҳудудий аэропортидан тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига жўнатилади. Ҳозирда уларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари кетмоқда.
Ўзбекистонлик зиёратчиларни Саудия Арабистонига Ҳаж учун жўнатиш мавсуми 2 майдан 18 майга қадар давом этади, дея хабар бермоқда Мусулмонлар идораси.
Зиёратчилар учун қулайлик яратиш мақсадида республиканинг 9 та — Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри парвозлар амалга оширилади.
Уларни Мадинага етказиш Саудия Арабистонининг FlyAdeal авиакомпанияси томонидан, ватанга олиб келиш эса Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.