Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази журналист ва блогерларни Пресс-турга таклиф этди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази журналист ва блогерларни Пресс-турга таклиф этди

aegersgserhershesrhaere.jpg

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Самарқанддаги журналист ва блогерларни Пресс-турда иштирок этишга таклиф этди.

 

ПРЕСС-ТУР ДАВОМИДА ИШТИРОКЧИЛАР:

 

–  Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиши;

 

–  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази биноси билан танишиши;

 

–  Имом Бухорий ҳаёти ва илмий мероси ҳақида сўзловчи музей  ва кутубхона фондини томоша қилиши;

 

–  Илм маскани томонидан халқаро ҳамкорлик ва илмий тадқиқот йўналишида олиб борилаётган ишлар ва истиқболли режалари маълумотларга эга бўлиши;

 

– Марказ томонидан нашр этилган янги китоблар кўргазмаси;

 

– Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом  тарихи, санъати ва маданияти тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) томонидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига совға қилинган хаттотлик намуналари кўргазмасини томоша қилиши;

 

– Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактаби фаолияти билан танишиши;

 

– Талаба ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув-услубий жараёнлар билан танишиш имкониятига эга бўладилар.

 

Журналист ва блогерларнинг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактаби  раҳбарлари ва илмий жамоаси билан очиқ мулоқоти ташкил қилиниши режалаштирилган.