Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази журналист ва блогерларни Пресс-турга таклиф этди
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази журналист ва блогерларни Пресс-турга таклиф этди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Самарқанддаги журналист ва блогерларни Пресс-турда иштирок этишга таклиф этди.
ПРЕСС-ТУР ДАВОМИДА ИШТИРОКЧИЛАР:
– Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиши;
– Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази биноси билан танишиши;
– Имом Бухорий ҳаёти ва илмий мероси ҳақида сўзловчи музей ва кутубхона фондини томоша қилиши;
– Илм маскани томонидан халқаро ҳамкорлик ва илмий тадқиқот йўналишида олиб борилаётган ишлар ва истиқболли режалари маълумотларга эга бўлиши;
– Марказ томонидан нашр этилган янги китоблар кўргазмаси;
– Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) томонидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига совға қилинган хаттотлик намуналари кўргазмасини томоша қилиши;
– Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактаби фаолияти билан танишиши;
– Талаба ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув-услубий жараёнлар билан танишиш имкониятига эга бўладилар.
Журналист ва блогерларнинг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактаби раҳбарлари ва илмий жамоаси билан очиқ мулоқоти ташкил қилиниши режалаштирилган.




