Ҳазрати Усмон Қуръонининг 120 йил аввалги факсимиле нусхалари ўрганилмоқда
Ҳазрати Усмон Қуръонининг 120 йил аввалги факсимиле нусхалари ўрганилмоқда
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Дин тарихи музейи вакили Ирина Османова Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Ирина Османова хорижий ҳамкор сифатида Ислом цивилизацияси маркази ходимлари билан яқиндан фаолият олиб бормоқда. Айни пайтда меҳмон марказ ходимлари билан Ўзбекистонда сақланаётган Ҳазрати Усмон мусҳафи тарихи билан боғлиқ манбаларни, шунингдек мазкур қўлёзманинг 1905 йилда Россияда чоп этилган 50 та факсимиле нусхасининг тарқалиш жўғрофиясини ўрганмоқда.
