Жиззахлик ўқувчиларга “Президент совғалари”

Жиззахлик ўқувчиларга “Президент совғалари”

20240816133352.jpeg

      2024-2025 ўқув йилида Жиззах вилоятидаги 562 та умумий ўрта таълим мактабига жами 30 минг 850 нафар мактаб ёшидаги болажонлар илк бор 1-синфга қабул қилинади.

      “Таъминот ва логистика хизмати” корхонаси томонидан 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” ҳудудлардаги ўқувчилар сонига мос равишда барча мактабларга тўлиқ етказилади. 

      Шу ўринда, умумтаълим мактабларининг ҳар бир 1-синфига қабул қилинган ўқувчилар электрон тизим(adm.maktab.uz)га киритиб борилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад – юртдошларимизнинг фарзандларини ўз вақтида “Президент совғаси” билан тўлиқ таъминлашдан иборат.