“Жарқўтон” очиқ осмон остидаги музейга айланади

“Жарқўтон” очиқ осмон остидаги музейга айланади

 rapraprparpa.jpg 

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, тарих фанлари доктори, профессор Аҳмадали Асқаров Сурхондарёда бўлиб, воҳанинг бой тарихини янада чуқурроқ ўрганиш, изланишлар олиб бориш, дунё ҳамжамияти ва келажак авлодга етказиш масалаларини муҳокама қилди. Академик “Сополлитепа” ва “Жарқўтон” ёдгорликларидаги ноёб топилмалар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уларнинг инсоният цивилизациясидаги ўрни хусусида ўз фикрларини билдирди.

4000 йиллик тарихга эга, Ўзбекистонда ягона бўлган энг қадимги шаҳар – “Жарқўтон” ёдгорлиги Ўрта Осиёдаги дастлабки цивилизация бешиги ҳисобланиши қайд этилиб, ҳудудда олиб борилаётган илмий тадқиқот, изланиш ишларини янада чуқурлаштириш, сайёрамизга яқиндан таништириш, қарийб 100 гектар майдонда жойлашган ёдгорликни очиқ осмон остидаги музейга айлантириш тўғрисида фикр алмашилди.

 

vrrcvaracprap.jpg