Жаҳон миқёсида ўхшаши йўқ мегалойиҳа

Жаҳон миқёсида ўхшаши йўқ мегалойиҳа

 

ryfrykryvpryvpryaapr.png

 

     Италиялик машҳур олим Леонардо да Винчи мероси бўйича таниқли мутахассис, дизайнер, рақамли санъат устаси Марио Тедди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Меҳмон Ислом цивилизацияси марказининг улуғворлигидан ҳайратда қолган меҳмон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги ушбу лойиҳа жаҳон миқёсидаги ўхшаши йўқ мегалойиҳага айланади, деб эътироф этди.

      Марио Тедди учрашувда Леонардо да Винчи ва Микеланжело каби Ғарб Ренессанси олимлари Марказий Осиё алломаларининг илмий меросидан фойдалангани, Ўзбекистонда етук ўзбек олимлари кашфиётларидан илҳомланган Леонардо да Винчига бағишланган кўргазма ташкил этиш режалаштирилгани ҳақида эслатиб ўтди.

      Италиялик олим Марказ экспозицияларида ўзбек олимларининг илмий меросидан илҳомланган Микеланжело асарлари намойиш этилишидан мамнунлигини  билдирди ва ушбу таклифни қўллаб-қувватлади. 
Келишувга кўра, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Беруний, Хоразмий ва бошқа буюк алломаларнинг асарлари Уйғониш даврига қандай таъсир кўрсатганини намойиш этиш мақсадида "Ўзбекистон буюк алломалари ва Микеланжело" экспозицияси ташкил этилади.