Жамиятимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳити шаклланган
Жамиятимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳити шаклланган
Кўпмиллатли ва кўпмаданиятли жамиятни оқилона бошқариш соҳасида Ўзбекистон муҳим тажриба тўплаган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида бошлаган ислоҳотларимиз жараёнида жамиятимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашни энг устувор вазифаларимиздан бири этиб белгилаганмиз”.
Республикада 130 тадан ортиқ миллат ва элат ҳамда 16 та диний конфессия вакиллари тинч-тотув, аҳил-иноқ, ҳамжиҳат бўлиб яшамоқда. 157 та миллий маданий марказ ва 38 та дўстлик жамияти фаолият кўрсатмоқда.
Мамлакатдаги таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнлари ўзбек, қорақалпоқ, рус, тожик, қозоқ, қирғиз ва туркман тилларида олиб борилмоқда, қардош тилли мактабларда ўқиётганлар давлат ҳисобидан дарслик ва бадиий адабиётлар билан таъминланмоқда.