Жадидлар боғи
Жадидлар боғи
Урганч давлат педагогика институтида талаба-ёшлар учун "Жадидлар боғи"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Боғ нафақат жадидларимизнинг сиймолари ва ҳикматли сўзларини ўзида жамланган макон, балки талаба-ёшлар учун яшил табиат қўйнида китоблар мутолаа қиладиган маърифат масканига айланди.
"Жадидлар боғи"да Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон, Мунавварқори Абдурашидхонов, Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат ва бошқа 20 дан ортиқ жадид боболаримизнинг сиймолари яратилди.