Жадидлар ҳаёти ва фаолиятига оид тарихий кўргазма
Жадидлар ҳаёти ва фаолиятига оид тарихий кўргазма
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июлдаги “Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Бадиий академияда кўргазма очилди.
Ўзбекистон Бадиий академияси, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, “Ўзархив” агентлиги Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Тошкент Фотосуратлар уйи билан ҳамкорликда сиёсий қатағон қурбонлари ва жадид маърифатпарвар юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштиришга бағишланган “Тарихий хотира, маънавий ва руҳий тарбия – Янги Ўзбекистон пойдевори” шиори остида архив ҳужжатлари, рангтасвир ва ҳайкалтарошлик асарларидан ташкил топган бадиий кўргазма ранг-баранг материалларга бойлиги билан аҳамиятли бўлди.