“Вақт девори”
“Вақт девори”

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказида мегалойиҳа экспозициясидан жой оладиган “Вақт девори” исломдан аввалги даврлардан бошлаб темурийлар, бобурийлар сулолаларигача бўлган даврларни қамраб олади. Хронологик тартибда тузиладиган мазкур лойиҳадаги экспозициялар замонавий миниатюра, 3D графика ва интерактив технологиялар орқали намоён этилади.
Шу муносабат билан Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказида “Исломдан аввалги давр” бўлими экспозициясини такомиллаштиришга бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда Россиянинг “Планет 9” дизайн компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.
Компания вакиллари Марказ томонидан тақдим этилган контентлар асосида экспозицияни тизимлаштириш, дизайн ва жойлаштириш бўйича ишлаб чиққан лойиҳани тақдим этдилар. Тақдимот давомида “Вақт девори”да акс эттирилиши режалаштирилган экспонатлардан фойдаланиш имкониятлари, шунингдек, қадимги хариталар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Турли манбалар, онлайн платформалар ва дастурлар асосида хариталар бўйича янги контентлар ишлаб чиқиш ҳамда экспозицияни янада бойитиш бўйича таклифлар илгари сурилди.