Ўзбекистоннинг минг йиллик тарихидаги янги боб

Ўзбекистоннинг минг йиллик тарихидаги янги боб

kefkepfukpfkpfukc.jpg 

 

      Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги  муносабати билан сўнгги йилларда давлатимиз ва Европа илгари мисли кўрилмаган даражада бир-бирига яқинлашганини таъкидлади. У бу ҳақда «Ўзбекистонда Европа иқтисодиёти кунлари» бизнес-форумининг очилиш маросимидаги видеомурожаатида гапирди.

      «Асрлар давомида Ўзбекистон глобал савдонинг „уриб турган юраги“ бўлиб келган. Европалик савдогарлар кийим-кечак ва кулолчилик буюмларини харид қилиш учун Самарқанд, Бухоро ва Хивага келишган. Улар сизнинг ҳашаматли саройларингиз, мафтункор манзараларингиз ва ғоят ранг-баранг маданиятингиз ҳақидаги ҳикоялар билан қайтишган.

      Ўзбекистон нафақат Осиёда, балки глобал савдо йўналишлари ва инвестиция оқимларида ҳам ўз марказий ўрнингизни қайтармоқда. Европа эса Ўзбекистоннинг минг йиллик тарихидаги ушбу янги бобда сизнинг ҳамкорингиз бўлишни истайди», деди у.

      Урсула фон дер Ляйен “глобал дарвоза“ дастури орқали Ўзбекистоннинг  дунё билан ўзаро боғлиқ бўлиш мақсадингизни қўллаб-қувватлаши,  халқаро шериклар билан биргаликда Европадан Шарқий Осиёга энг қисқа ва хавфсиз йўналиш бўлган Транскаспий йўлагига 10 млрд. еврогача инвестиция киритилаётганлиги, бу Европа ва Марказий Осиёни 15 кундан камроқ вақт ичида боғлашга имкон беришини айтди. ади. Шунингдек Европа Иттифоқи мамлакатингизнинг энг чекка ҳудудларига энг замонавий рақамли алоқани етказиб бериш учун Ўзбекистонни сунъий йўлдош тармоғига улаш устида ишланаётганлиши, Ўзбекистон қитъалар чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқалар марказида бўлиши лозимлиги таъкидланди.

      Тез орада Ўзбекистон ва Европа ўртасида инвестиция ва савдони янада кўпайтирадиган янги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоланади. Келгуси йили Самарқанд шаҳрида тарихда илк бор ўтказиладиган „Марказий Осиё — Европа Иттифоқи“ саммити ўтказилади.