Ўзбекистоннинг амалий санъати

 

Ўзбекистоннинг амалий санъати

 

1enryvkervar.jpg 

 

         Пойтахтимизда бунёд этилаётган Ислом цивилизацияси музейида Ўзбекистоннинг нодир амалий санъати намуналари ҳам намойиш этилади.

         Юртимиз ҳудудида мезолит давригаёқ амалий  санъат ёдгорликлари топилган. Неолит даврида эса  сопол идишлари қўлда ясалиб, улар чизиқча, нуқта ва илонизи тасвирлар тушириб безатилган. Сопол идишларга кейинчалик ҳандасий безаклар ишлана бошланган. Деҳқонларнинг идишлари шу даврда учбурчак, ромбсимон ёки катақсимон қизил-қора чизиқчалар билан безатиллган.

         Ганч ўймакорлиги нақшга мавзули мужассамотлар аралаштириб берилган, ясси бўртма безаклар ўрнини ҳажмли шакллар эгаллаган. Ҳандасий ва услублаштирилган ўсимликсимон нақш асослари янада мукаммаллаштирилган. тўқимачилик тараққий этган, ип, ипак матолардан ташқари қимматбаҳо парчалар ҳам ишлаб чиқарилган. Ўсимлик ва ҳандасий нақш-безакларига бой, жонзодлар тасвири туширилган «зандоначи» матоси бир меъёрда алмашиниб турган турунж безаклари ичига бир жуфт қарама-қарши турган арслон, фил ва бошқа ҳайвонлар тасвири жойлаштирилган.

 

3varaavravaravar.jpg 

 

Кейинчалик сопол буюмларнинг махсус тури — остадонлар тайёрлаш ривож топган. Шиша идишлар, кўзача, қадахлар, сиёхдон қизил, олча ранг, сариқ, кўк, яшил рангларда бўртма, босма, чизма, қадама усулларда безатилган.. Мармар қабр тошлари усти гириҳ нақшлар билан безатилган, ёғоч ва мармардан панжаралар ишланган. Меъморликда анъанавий ганч, ёғоч ўймакорлиги билан бир қаторда ғишт қалаб нақш ҳосил қилиш санъати ривож топган.

Айниқса Амир Темур ва Темурийлар даврида бадиий хунармандлик янада равнақ топган. Нафис матолар, гулли кашталар, зеб-зийнат буюмлари, бадиий безатилган қуроллар, от абзаллари, идишлар ишлаб чикарилган. Регистон, Шоғизинда, Оқсарой каби йирик меъморий ансамбллар яратилиб, бино тарзи ранг-баранг кошин ва парчинлар билан безатилган, бино ичи ҳалли нақш ва бўяма нақшлар билан безатилган. Ёзма манбаларда Амир Темур саройларига мавзули тасвирлар, бўяма нақшлар ишланганлиги қайд қилинган.

 

 2rvarvaprvacapr.jpg

 

 

Ўзбекистон амалий безак санъати ҳозирги даврда қадимий анъаналарга асосланган ҳолда, янги замонавий мавзулар билан бойитиб ривожлантирилди. Аксарият бадиий қунармандлик соҳалари тикланди. Фарғона анъанавий тўқимачилик санъати ўрганилиб, абр гулли кийимли ипак матолар, Бухоро йирик гулли матоларидан бино ичини безайдиган бадиий буюмлар, дераза-эшик пардалар, чойшаблар, дастурхонлар ишлаб чиқарила бошланди. Анъанавий читгарлик, гиламчилик ва палос тўқишда мавзули тасвирлар беришга, кишилар сиймосини яратишга ҳаракат кучайди. Кандакори буюмларга ҳам тасвирий безаклар бериш расм бўлди.