Ўзбекистонга Қуръоннинг қадимий нусхасидан парчалар олиб келинади

Ўзбекистонга Қуръоннинг қадимий нусхасидан парчалар олиб келинади

dfgdfgdafgdfag.jpg 

     Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Буюк аждодлар мероси - III Ренесанс пойдевори” форуми доирасида Қуръони Каримнинг дунёдаги ва Ўзбекистондаги нодир, безакли нусхалари лойиҳаси ва унинг илмий аҳамияти, Ислом цвилизацияси марказида сақланаётган нодир Қуръон қўлёзмалари катологини яратиш, Темурий Қуръоннинг иккинчи нусхасини яратиш каби лойиҳалар кўриб чиқилди.

     Хусусан, Ўзбекистон олимлар форумида  мамлакатимизга  Темурийлар ва Усмонийлар давридан қолган қадимий Қуръон нусхаларидан парчалар олиб келиниб, альбомга йиғилиш режалаштирилаётганлиги  маълум қилинди.

     Шунингдек Ислом цивилизацияси маркази Қуръони Карим” залининг кўриниши қандай бўлиши тўғрисида 100 дан зиёд таклифлар муҳокама қилинди.