“Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази” объектида хизмат кўрсатиш доирасида ишлар бажарилмоқда.

“Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази” объектида хизмат кўрсатиш доирасида ишлар бажарилмоқда.

photo2025-10-2413-17-34.jpg

     Марказ объектида замонавий талаблар бўйича йўловчи, юк ташувчи лифтлар хамда эскалаторлар ишга туширилган бўлиб, синов ишлари амалга оширилмоқда. Марказ биносининг Хоразм ва Қўқон порталларида ногиронлар учун махсус лифт қурилмалари ўрнатилди. Бугунги кунда мазкур лифтларни созлаш ва наладка ишлари амалга оширилмоқда.

     Шунингдек хавфсизлик чоралари доирасида йўловчи лифтларга интернет тармоғини киритиб, марказий диспетчерлик пунктига уланиш доирасида ишлар бошлаб юборилди. Мазкур ишларни “Трест-12” АЖнинг
7-қурилиш бошқармаси, Лифт монтаж сервис, Перфект элеватор корхоналари томонидан, хамда мухандислик тармоқларини автоматизация қилиш доирасида “СИАТ” МЧЖ иштирокида ўрнатилган тартибда  амалга ошириш келишилди.

photo2025-10-2413-17-39.jpgphoto2025-10-2413-17-40.jpg