Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси Маркази объекти қурилиши жараёнида, марказнинг ғарбий “Бухоро” порталидаги “Конференс Хол” қисмида қурилиш-монтаж-пардозлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси Маркази объекти қурилиши жараёнида, марказнинг ғарбий “Бухоро” порталидаги “Конференс Хол” қисмида қурилиш-монтаж-пардозлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Жумладан, цокол қаватидаги “Анжуманлар зали” қисмида “AB ITALIA” ХК лойихаси ижроси доирасида миллий рухда халқ усталари томонидан пардозлаш ва безак ишлари амалга оширилди.
Мармар пойустунлар устига ёғочдан ўйма устунлар, балкалар ва вассалар ўрнатилиб, “қош-қалам” услубида шифтлар яратилди. Деворларга қадимий мехробли равоқлар ўрнатилиб, пардозланди, миллий нақшлар билан жило берилган гобелен материаллари қопланди. Кириш қисмиларида ёғоч ўйма эшиклар ўрнатишга, металл каркаслар монтаж қилинди.