Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази объекти қурилишида, асосий бинонинг 1-қаватидаги “Муқаддас Қуръони-Карим” залида пардозлаш ишлари давом этмоқда.

        Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази объекти қурилишида, асосий бинонинг 1-қаватидаги “Муқаддас Қуръони-Карим” залида  пардозлаш ишлари давом этмоқда.

       Гумбаз қисмида безак-пардозлаш ишлари якунланди. Гумбаз атрофидаги ярим гумбаз қисмида, зал деворларида  безак пардозлаш ишлари якунланмоқда. Тепа қисмларда пардозлаш ишлари тугалланган жойлардан тикланган металл ҳавозалар демонтаж қилиниб, залдан олиб чиқилмоқда. 

       Гумбаз остида “Муқаддас Қуръони Карим” ўрнатиладиган жойга зинапояли подиум-сахна  яратилди. Зинапоялар мармар тошлардан қопланмоқда.   Мазкур худудга м/к элементларидан устунлар ўрнатилиб, Ойнабанд “Ротонда” шийпони барпо этилади.

       Гумбаз остига Европадан келтирилган катта хажмдаги биллур кандилларни осиш учун м/к балкалари ўрнатилди. Бино ховлисига мазкур қандилларни металл каркасларини олиб келишиб, монтаж ишларига тайёрлашмоқда.

 

photo2025-08-1514-59-19.jpgphoto2025-08-1514-59-21.jpgphoto2025-08-1514-51-57-2.jpgphoto2025-08-1514-59-18.jpgphoto2025-08-1514-51-52.jpgphoto2025-08-1514-51-55.jpgphoto2025-08-1514-51-53.jpg