Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар эътирофи

 

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар эътирофи

  vaovrosprosprosprovpno.jpg

 

     Мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий ислоҳотларни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби, Мир Араб олий мадрасаси ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси каби муассасаларнинг самарали фаолияти мисолида яққол  кўриш мумкин.

     Ушбу марказлар нафақат диний, балки илмий-тадқиқот, маданий-тарихий меросни сақлаш ва оммалаштириш вазифасини ҳам бажармоқда. Бу эса минтақа давлатлари ва Ислом олами учун ўрганишга арзийдиган намуналардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

       Жумладан, Туркиянинг нуфузли таҳлил маркази ANKASAM Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган таҳлилий мақола эълон қилди.

       “Янги Ўзбекистон: Диний соҳадаги ислоҳотларнинг муваффақият формуласи” деб номланган ушбу таҳлилий мақолада мамлакатимизда виждон эркинлигини таъминлаш, диний таълимни такомиллаштириш, ислом меросини илмий асосда ўрганиш ва жаҳонга танитишга қаратилган кенг қамровли ишларга юқори баҳо берилган.