Ўзбекистонда “Россия маданияти кунлари”

Ўзбекистонда “Россия маданияти кунлари”

 

 

asdgfadfgadfgsddffghsdf.jpg

 

     Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” форумлар саройида “Россия маданияти кунлари” тадбирининг тантаналари очилиш маросими бўлиб ўтди.

     Ушбу маданий-маърифий лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг Маданият бўйича қуйи комиссияси бешинчи мажлиси ташкил этилди.

     Россия маданияти кунлари” доирасида Миллий кино саройида “Роскино” ташкилоти билан ҳамкорликда Россия кинофестивали бўлиб ўтади.

 

sxfghxfdgxfghjxdfghsf.jpg

 

     Ўзбекистонда “Россия маданияти кунлари” лойиҳаси доирасида 30 май куни Самарқанддаги “Боқий шаҳар” сайёҳлик мажмуаси ҳудудида “Россия маданияти кунлари”нинг ёпилиш маросими бўлиб ўтади.

     Ўзбекистонда ўтказилаётган “Россия маданияти кунлари” мамлакатларимиз ўртасида ўрнатилган маданий-гуманитар ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир.