Ўзбекистонда Дўстлик фестивали
Ўзбекистонда Дўстлик фестивали

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йил 10 февралда қабул қилинган қонунга мувофиқ бу сана Ўзбекистонда Халқлар дўстлиги куни сифатида белгиланган.
Халқлар дўстлиги куни муносабати билан ташкил этилаётган фестивалдан кўзланган асосий мақсад миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, хорижий давлатлар, жумладан, қўшни давлатлар билан ўзаро ишонч муҳитини ривожлантириш, хориждаги ватандошларимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакилларининг маданияти, тили, миллий анъана ва урф-одатларини асраб-авайлашда мамлакатлар тажрибаси ва илмий салоҳиятини уйғунлаштиришдан иборат.
Фестиваль доирасида 4 августгача мамлакатимизда турли маданий, маънавий-маърифий, илмий-амалий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Турли кўргазмалар, концертлар, маърифий анжуманлар, фильмлар намойиши, ижодий танловлар ўтказилиши кўзда тутилган.