Ўзбекистонда 2131 та масжид фаолият юритмоқда

 

Ўзбекистонда 2131 та масжид фаолият юритмоқда

 

kpvkpvaapcvap.jpg 

 

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати маълум қилишича бугунги кунда Ўзбекистонда 2131 та масжид фаолият юритмоқда.

2023 йилда 13 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилган, 82 та масжидда тубдан қайта қуриш ҳамда 43 та масжидда таъмирлаш ишлари якунланган.

Республикамизда 197 та ноисломий диний ташкилот ҳам  фаолият юритмоқда. 2023 йилда Ангрен шаҳрида католик черкови давлат рўйхатидан ўтказилди. Конфессиялар вакилларининг 50 дан ортиқ республика ва халқаро тадбирларда иштироки таъминланди. Шунингдек, уларга 14 та диний байрамларини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатилди..

2013  йилда ўзбекистонликларнинг 15 минг 150 нафари ҳаж, 43 мингдан ортиқ зиёратчи умра амалини адо этган.