“Ўзбекистон ташаббуси бошқа давлатларга ўрнак”
“Ўзбекистон ташаббуси бошқа давлатларга ўрнак”
Туркиялик жадидшунос олим Исмоил Турк ўғлининг таъкидлашича Бухоро 19-асрнинг охирида ислом оламининг энг муҳим илм марказларидан бири бўлган. Ушбу давр жадидчилиги ҳам бу шаҳар довруғини янада оширган.
Олимнинг фикрича, Ўзбекистон Президентимизнинг 2024 йил 30 майдаги “Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш тўғрисида” ги қарорига кўра, Бухоро шаҳридаги Ҳовли Поён мажмуасида Жадидлар мероси давлат музейи ташкил этилиши жуда катта аҳамиятга эга.
Ҳолбуки, дунёдаги биронта мамлакатда жадидлар музейи ташкил қилинмаган. Туркий дунёдаҳам бундай ташаббус илгари сурилмаган эди. Бу қадамнинг Ўзбекистонда бошлангани бошқа давлатларга ҳам ўрнак бўлади, албатта.