Ўзбекистон обидаларидаги дурдона битиклар" туҳфаси

   "Ўзбекистон обидаларидаги дурдона битиклар" туҳфаси

20240807123522.jpeg

     Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва қатор муассасалар масъулларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Қирол Фадҳ номидаги миллий кутубхонага ташриф буюрди.

     Турли даврларни ўз ичига олган ноёб қўлёзмалар, китобат санъати намуналари, архив ҳужжатлари ва кутубхона фондига тааллуқли артифактлар делегация аъзоларига намойиш этилди. Бу ерда Марказий Осиё ва Ўзбекистон маданий тарихига оид ноёб китоблар сақланаётгани маълум қилинди. Биринчи тошбосма китоб – мелодий 1592-йилда Италияда нашр этилган Ибн Синонинг "Қонуни тиб"  китоби, XI асрга тааллуқли, ҳижрий 540-йилда кўчирилган Имом Бухорийнинг Саҳиҳул Бухорий асари делегация аъзоларига намойиш этилди. Мазкур китобдан олинган кўчирма келгусида Имом Бухорий инновацион музейи экспозициясини бойитишда муҳим аҳамият касб этади.

     Учрашувда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан нашр этилган "Ўзбекистон обидаларидаги дурдона битиклар" китоб альбомининг 20 та жилди кутубхонага Ўзбекистон номидан туҳфа этилди.