“Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: асрлар қаъридан таралаётган нур" медиа-тадбири

“Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: асрлар қаъридан таралаётган нур" медиа-тадбири

 

kunokunovrovnro.jpg

      Сирдарё вилоятида “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: асрлар қаъридан таралаётган нур" медиа-тадбири бўлиб ўтди. 300 дан ортиқ китоб олувчиларни бирлаштирган ушбу тадбир Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Шарқшунослик институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

     Медиа-тадбирида мамлакатимиз меъморий ёдгорликларидаги битиклар сирларини очиб берган 20 жилдлик китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу нашрлар вилоятнинг бой маданий мероси ҳақида ноёб билим манбаи ҳисобланади. 

     Бу Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз маданий меросини ўрганиш ва оммалаштиришга қаратилган ташаббуслари ҳаётга татбиқ этилаётганининг ёрқин далилидир. Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти олимлари мамлакатимиз ёдгорликларидаги битикларни очиш бўйича машаққатли ишларни амалга оширди ва бугунги кунда давлат маблағлари ҳисобидан чоп этилаётган китоблар мамлакатимиздаги барча мактаб кутубхоналари учун қимматли манбага айланади. Ишончимиз комилки, ушбу китоблар таълимга қўшилган бебаҳо ҳисса бўлиб, талабаларга Ўзбекистон маданий меросини яхшироқ тушуниш ва қадрлашда ёрдам беради.

     Тадбир доирасида шарқшунос олимларнинг Ўзбекистон меъморий ёдгорликларида олиб борилаётган чуқур изланишлари ва тадқиқотларининг аҳамиятини очиб берувчи ҳужжатли фильмлар ва маърузалар тақдимоти бўлиб ўтди.