Ўзбекистон Миллий табиий мерос объектлари рўйхати шакллантирилди

 

Ўзбекистон Миллий табиий мерос объектлари рўйхати шакллантирилди

 

varykeyver.jpg 

 

Ўзбекистоннинг давлат аҳамиятига молик табиий объектлари, шу жумладан, ноёб экотизимлар, биологик хилма-хиллик турлари, сув ҳавзалари ва табиий ландшафтлар хатловдан ўтказилди, бунинг натижасида миллий табиий мерос объектлари рўйхати шакллантирилди ва тасдиқланди. Улардан дарахтзор, арчазор, тўқайзор ва табиий масканлардан иборат 16 та объект, 50 та булоқ, 14 та кўл, 3 та дарё, 10 та шаршара, 4 та сой, 10 та ғор, 5 та дара, 10 та тоғ, қоя ва тошлар, 6 та чўл, қумлик ва барханлар ўрин олди.

Миллий табиий мерос объектлари Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигига мувофиқ, хусусиятларига кўра биологик, гидрологик, геологик ва палеонтологик табиий мерос объектларига ажратилиб таснифланди.

ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган трансчегаравий табиий объектлар — Ғарбий Тян-Шан тоғи  ва Мўътадил минтақадаги Турон саҳролари ҳамда ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон биосфера резерватлари тармоғига киритилган Чотқол биосфера қўриқхонаси ва Қуйи Амударё биосфера қўриқхонаси ҳам Миллий табиий мерос объектлари рўйхатида ўз ифодасини топди.