Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида

Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида

fkpkurfupfucaukrpkupfcuac.jpg

Ўзбекистон маданий мерос ҳафталиги доирасида «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги 35та ноёб китоб-альбом тақдимоти бўлиб ўтмоқда.

 

Мазкур китобларда Чехия, Ҳиндистон, АҚШ, Канада, Италия, Туркия, Польша, Буюк Британия, Япония музейларида ва шахсий коллекцияларида сақланаётган Ўзбекистонга оид санъат асарлари ҳақидаги маълумотлар жамланган.

 

«Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» кўп серияли китоб-альбомлар 10 мингдан ортиқ нусхада нашр этилиб, мамлакатдаги барча мактаблар, таълим даргоҳлари ва кутубхоналарга етказилган.

 

Шунингдек, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича 2025 йилгача олиб бориладиган ишларнинг йўл харитаси тасдиқланади.

 

Ҳафталик доирасида маданий меросни асраш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганишга қаратилган юқори даражадаги муҳокамалар, «Ўзбекистон кинематографиясининг ўтмиши, бугуни ва эртаси» тадбири, ёш дизайнерлар танлови, миллий либослар намойиши каби тадбирлар ўтказилмоқда.

 yvkerykryukpyukrekyonlllgsdp.jpg