Ўзбекистон маданий мероси – бутун инсоният мулки

Ўзбекистон маданий мероси – бутун инсоният мулки

venovpeeroproepeo.jpg 

      Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон маданий мероси – бутун инсоният мулки” мавзусида глобал кўргазма ташкил этилиши режалаштирилмоқда.Ушбу нуфузли тадбирда дунёнинг 50 га яқин музей ва кутубхоналари иштирок этиши кўзда тутилган.

     Кўргазмада намойиш этиладиган қарийб 1000 та ноёб экспонат – қўлёзмалар, тарихий ҳужжатлар, асарлар ва артефактлар рўйхати Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари кўмагида шакллантирилмоқда. Бу жараёнда халқаро нуфузга эга музей ва фондлар ҳамкор сифатида жалб этилди.

     Кўргазмада Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби йирик алломаларимизга оид асарлар, тарихий Қуръон нусхалари, жумладан, хорижда сақланаётган 200 га яқин қўлёзманинг факсимилелари намойиш этилади.

      Шунингдек, 61 та муҳим экспонатнинг муляжи тайёрланиб, уларнинг хавфсиз ташилиши, сақланиши ва намойиши бўйича зарур техник талаблар, суғурта ҳужжатлари ва махсус витрина маълумотлари тайёрланган.