Ўзбекистон маданий ёдгорликлар билан боғлиқ халқаро ҳужжатга қўшилади

Ўзбекистон маданий ёдгорликлар билан боғлиқ халқаро ҳужжатга қўшилади

20240819093037.jpeg

      Сенатнинг  ялпи мажлисида “Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази Уставига (Рим, 2013 йил 29 ноябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги қонун қабуо қилинди.

      Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази 1956 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг қароргоҳи Римда жойлашган. 

      Ҳозирги вақтда 140 га яқин мамлакат ушбу халқаро ташкилотга аъзо бўлган.  Халқаро тадқиқот маркази таълим, ахборот тарқатиш, тадқиқотлар ва ҳамкорлик, жамоатчилик кампаниялари орқали жаҳон маданий меросини асраб-авайлашга ихтисослашган халқаро ташкилотдир.

      Халқаро тадқиқот маркази ЮНЕСКОнинг маслаҳат органи бўлиб, ўз мандати доирасида жаҳон маданий мероси объектларида амалга оширишга мўлжалланган лойиҳаларни кўриб чиқишда тегишли хулосалар ва тавсиялар тайёрлашга ёрдам беради.  

      Маданий  ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази Уставига Ўзбекистоннинг қўшилиши хорижий тажрибани ўрганиш ва жорий этиш орқали тарихий обидаларни реставрация қилиш бўйича янги миллий мактабни шакллантириш, шунингдек, мамлакатимизда тарихий ёдгорликлар ва меъморий иншоотларни реставрация ҳамда консервация қилиш имкониятларини кенгайтиради.