Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 апрелдан ўзгариш ва янгиликлар

Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 апрелдан ўзгариш ва янгиликлар 

 

uekfcyykuapfykpfkpfk.jpg 

     Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 апрелдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга киради.  Жумладан:

- Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар қўшимча рағбатлантирилади.

- Барча фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчи компаниялар ҚҚС тўловчисига айланади.

- Тадбиркорларга айрим ҳуқуқбузарликлар учун биринчи марта огоҳлантириш берилади.

- Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари томонидан бюджетга тўланган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади.

- Ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга берилади.

- Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати Республика бўйлаб жорий этилади.

- Айрим қоғоз шаклидаги маълумотномалар ижтимоий картага алмаштириш орқали бекор қилинади

- Спорт ва санъат тўгаракларига мунтазам қатнашаётган ёшлар рағбатлантирилади.

- “Инвестор кунлари” ўтказилади.

- Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиясининг айрим функциялари давлат тибиёт муассасаларига ўтказиш орқали тугатилади.