"Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси"

"Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси"

  

yckenrykenrkcenrcykernyke.jpg

 

        Ал-Кувайт шаҳрида Ўзбекистон – Кувайт туризм форуми бўлиб ўтди.

       "Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси" шиори остида ташкил этилган анжуманда икки мамлакатнинг етакчи сайёҳлик компаниялари ва инвесторлари иштирок этди.

       Асрлар давомида тарихий Ипак йўли юраги бўлиб келган Ўзбекистон бугунги кунда маданий ва табиий хилма-хиллик, ноёб археологик ёдгорликлари, шунингдек инфратузилма ва сайёҳлик хизматини ривожлантиришга йўналтирилган салмоқли сармоя туфайли минтақадаги энг жозибадор манзилга айланган.

       2024 йил мамлакатимизга 10 миллиондан зиёд хорижий сайёҳ ташриф буюрди, соҳа даромади 3,5 миллиард доллардан ошди. 2030 йилгача йиллик сайёҳлар сонини 15 миллионга етказиш режаси бор.

       Кувайт фуқаролари учун 2025 йил июнь ойидан бошлаб 30 кунгача визасиз тартиб жорий этилди. Шу боис ушбу мамлакат туризм муассасалари билан ҳамкорлик кўламини кенгайтириш муҳимдир.