Ўзбекистон аҳолиси 2030 йилда 41 миллионга, 2050 йилда 51 миллионга етиши прогноз қилинмоқда

Ўзбекистон аҳолиси 2030 йилда 41 миллионга, 2050 йилда 51 миллионга етиши прогноз қилинмоқда

 

vaapvapvfapvfapva.jpg

 

      Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда БМТ Аҳолишунослик жамғармаси ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбатида мамлакатимиз аҳолиси сони ҳозир 37,8 миллион нафарга етгани айтилди. Бу кўрсаткич билан мамлакатимиз дунёдаги 234 та давлат орасида 43-ўринни эгалламоқда. Халқаро таҳлилларга кўра, ҳозирги кунда 52 та мамлакатда аҳоли сони ўсиш тенденциясини намоён этмоқда, 58 та давлатда эса аксинча камайиш қайд этилмоқда. 

       2030 йилга келиб аҳолимиз сони  41 миллионга, 2050 йилга бориб эса 51 миллионгача ортиши кутилмоқда.

       Айни пайтда аҳоли кўпайиш суръати 2,2 фоизни ташкил этиб, бу кўрсаткич жаҳон ўртачасидан икки баробар юқори. Энг жадал ўсиш Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида рўй бериши прогноз қилинмоқда. Шунингдек, Фарғона водийсида аҳоли сони тез суръатда ошиши давом этиши кутиляпти. Энг секин ўсиш эса Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Бухоро вилоятларида кузатилиши мумкин.