Ўзбекистон – 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони

Ўзбекистон – 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони

 

risunok313213132645465465487979797lcuylylylylylylylkkkk.jpg

 

10 сентябрь куни ФИДЕ III шахмат паралимпиядаси билан бошланган ва Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, Халқаро шахмат федерацияси Конгресси билан давом этган Самарқанддаги шахмат тадбирлари якунланди.

Барча тадбирлар иштирокчилар ва жамоалар сони бўйича ФИДЕ тарихида энг юқори кўрсаткичларни қайд этиб, Самарқанд шахмат олимпиадаси нуфузи янаям баланд бўлди.

Шунингдек, Халқаро шахмат федерация тарихида илк бор шахмат паралимпиядаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси билан бир вақтда ва бир жойда ўтказилди ҳамда унда 36 давлатдан 41 жамоа, 164 нафар етакчи шахматчи қатнашди. Биз учун эътиборлиси, мамлакатимиз вакиллари чинакам матонат ва ирода кўрсатиб, илк бор шахмат паралимпиядаси бронза медалларини қўлга киритди.

Самарқанд мезбонлигидаги ФИДЕ конгресси Бош Ассамблеясида қозоғистонлик Тимур Турлов Халқаро шахмат федерацияси президенти этиб сайланди. ФИДЕнинг саккизинчи президенти сифатида фаолият бошлаётган Темур Турлов ташкилотнинг энг ёш – 38 ёшли раҳбари ҳисобланади.

15 сентябрда тантанали очилиш маросими ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 200 дан ортиқ давлатдан жами 394 та – эркаклар очиқ турнирида 205, аёллар мусобақасида 189 жамоа қатнашди ва ФИДE тарихидаги энг йирик шахмат олимпиадаси сифатида қайд этилди. Иштирокчи жамоалар 11 турда ўз куч ва салоҳиятларини намоён қилди.