Ўзбек ва туркман халқларининг асл фарзанди

Ўзбек ва туркман халқларининг асл фарзанди

 

yuacuauaua.jpg

 

     Шу кунларда Президентимизнинг буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғи таваллудининг 300 йиллигини  кенг нишонлаш тўғрисидаги  қарорига асосида  Хоразм Маъмун академиясида халқаро анжуман ўтказилди. Ушбу тадбир Республика фанлар академияси ва унинг минтақавий бўлими – Хоразм маъмун академияси томонидан ташкил этилди.

     Махтумқули нафақат ўзбек ва туркман шоири, балки бутун дунё адабиёти ва маданияти тарихида ўз ўрнини эгаллаган ижодкордир. Алломанинг ҳар бир сатрини халқ мақолларига қиёс қилиш мумкин.

     Анжуманда таниқли журналист ва публицист Умид Бекмуҳаммад Бухородаги “Дурдона” нашриётида Муҳаммад Азим таржимасида босилган шоирнинг “Ул меҳрибоним келди” китобининг тақдимоти ҳам  ўтказилди. Хива шаҳар маданият бўлими бадиий хаваскорлари Махтумқули ғазаллари билан айтиладиган ашулалардан анжуман қатнашчиларига тақдим этишди.