Ўзбек тапчани дунё эътиборида

Ўзбек тапчани дунё эътиборида

 

 sdfgsgsdfghsdfg.jpg

 

         Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон милий ҳунармандлик ва замонавий дизайн кўргазмасида мамлакатимиз тақдим этаётган 49 хил қўл меҳнати намунаси диёримизнинг бой ҳунармандлик анъанаси ва замонавий ижод ютуқларини уйғунлаштирган.

         Ноёб асар сифатида эътирофга сазовор бўлаётган тапчанимиз кеча пайдо бўлгани йўқ, балки узоқ тарихга бориб тақалади. Ёшлик давримизда ҳар бир хонадонда лойдан ясалган супалар бўларди. Кроватлар кейинчалик такомиллашиб, ёғочдан ясаладиган замонавий тапчанга айланди. Ёғочдан ясалган, ўзгача талқиндаги мазкур тапчан дизайн биенналесидаги энг нодир асарлар сирасига кирди.

         Уч ойда ясалган ижод маҳсулимиз ноодатий – саккиз оёқдан иборат, сиртдан оддий кўрингани билан мураккаб тузилишга эга, ҳар бир оёқ конуссимон ишланган. Марказий Осиё тапчанларини ҳамма давлатда ҳам учрамайди. Бу асар ўзига хос янгилик ҳисобланади. Айниқса, ўриндиққа мос хонтахта ажойиб услубда яратилган.

         Доҳада намойиш қилинаётган амалий санъатимиз узоқ тарихга эга. Бу ноёб асарлар орқали жаҳон аҳли мамлакатимиз тарихи, бой маданий меросидан баҳраманд бўлади,