Ўш шаҳрида Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилди

Ўш шаҳрида Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилди

 

vorvnorvnorvenorvenor.jpg

 

       Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида мутафаккир ва шоири Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилди.  Бу туркий халқлар ўртасидаги маданий-маърифий алоқалар дўстлик ва маънавий ҳамкорлик рамзидир. Алишер Навоийнинг бебаҳо илмий ва адабий мероси нафақат ўзбек халқи, балки барча туркий миллатлар учун умумий ғурур манбаи.

        Мазкур ҳайкал Ўш шаҳридаги тарихий жойлардан бирида ўрнатилиб, унинг атрофида Навоий асарларини ўрганиш ва тарғиб қилишга қаратилган маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

       Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Алишер Навоий ҳайкаллари бугунги кунда бошқа бир қатор давлатлар, хусусан, Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон,  Туркманистон, Россия, Беларусь, Украина, Эрон, Хитой ва ҳатто Кореяда ҳам ўрнатилган.