Умра мавсуми муддати

 

Умра мавсуми муддати

 

 

fyuvukvpfukpfukpfcukp.jpg

 

       Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” маркази  Умра мавсуми 2025 йил август ойидан бошланишини билдирди.

       Зиёратчилар учун 10 кунлик махсус умра дастури таклиф этилмоқда.

       Дастур доирасида қуйидаги қулайликлар назарда тутилган:

       “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси орқали Тошкент–Жидда–Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри парвозлар;

      3 кеча Мадина, 7 кеча Маккада бўлиш;

        Жидда–Мадина, Мадина–Макка ва Макка–Жидда йўналишларида замонавий автобуслар хизмати;

      Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар;

       3 маҳал мазали таомлар;

       Мадина шаҳрида Набавий масжиди, “Равза”, Қубо, Қиблатайн масжидлари ва Уҳуд майдонига зиёрат;

       Макка шаҳрида Арафот, Мино, Муздалифа водийлари, Нур ва Савр тоғларига зиёрат;

       Жидда шаҳридаги Қизил денгизга саёҳат.

       Умра сафари давомида зиёратчиларга тажрибали ишчи гуруҳи, таниқли имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари, малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилиб, зиёрат ва ибодатлар хотиржам ўтишини таъминлайди.