“Ўйинга асосланган таълим” лойиҳасиси
“Ўйинга асосланган таълим” лойиҳасиси

Юртимизда болаларнинг билим савиясини юксалтириш, бу йўлда сифатли эрта таълим ва мактабгача таълим педагогларининг ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнларда “Ўйинга асосланган таълим” лойиҳаси ва педагогика тамойиллари каби мавзулар чуқур ўргатилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, KOICA ва Dong-Eui университети ҳамкорлигида Жанубий Кореянинг ўйинга йўналтирилган таълим модели тажриба тариқасида жорий этилмоқда.
Мазкур муассасада лойиҳанинг учинчи босқичи амалга оширилиб, ўқув-тарбия муҳити, дидактик воситалар ва янги методик ёндашувлар Корея тажрибасига асосланган ҳолда шакллантирилмоқда.
Маълумотларга кўра, лойиҳани амалга оширишдан олдинроқ Ўзбекистондан 5 нафар педагог-ходим Жанубий Кореяда хизмат сафарида бўлиб, ўйинга асосланган таълимнинг назарий ва амалий жиҳатларини бевосита кореялик мутахассислардан ўрганиб қайтган эди.