Учинчи Ренессанс ғояси
Учинчи Ренессанс ғояси

Покистонлик ёзувчи Муҳаммад Аббос Хоннинг “Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – келажак концепти” номли урду тилидаги китобида жаҳон миқёсидаги давлат ва сиёсат арбоби Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш ғояси инсониятни ҳамкорликка чорлаш, тинчлик ва мулоқот каби қадриятларга асосланган буюк ўзгаришлар лойиҳаси, шунингдек, вақт измига бўйсунмас абадий ғоялардан бири сифатида тақдим этилган.
Ушбу асарга Покистон Бош вазири жаноб Муҳаммад Шаҳбоз Шариф сўз боши ёзганлиги Покистон давлати ва халқининг Президентимизнинг ғоялари ва халқлар ўртасида ҳамкорлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган глобал миқёсдаги қатор ташаббусларининг ҳам юксак эътирофидир.
Қайд этиш лозимки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Хайрли иш яхши ниятдан бошланади” деган сўзлари муаллиф томонидан китобнинг фалсафий асоси сифатида талқин этилган. Демакки, чин маънодаги ўзгаришлар инсоннинг эзгулик ва адолатга хизмат қилиш истагидан бошланади.
Мазкур асарда давлатимиз раҳбарининг инсонпарварликка асосланган янгича тафаккури акс эттирилган. “Менинг назаримда, – деб ёзади Муҳаммад Аббос Хон ўз асарида, – инсоният тарихида давлат ёки империянинг мавжудлигидан ҳам барқарорроқ нарса бор. Бу – буюк ғоялар. Улар тарихнинг йўналишини ўзгартириб, келажакни шакллантира оладиган қудратли куч ҳам ҳисобланади. Ана шундай ғоялардан бири – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш ғояси, деб биламан. Зеро, Учинчи Ренессанс ғояси – вақт измига бўйсунмас абадий ғоядир. Менинг наздимда мазкур ғоя инсон тафаккурининг бемисл уммонига қуйилувчи қудратли дарёга ўхшайди.




