Учинчи Ренессанс бунёдкорлари

Учинчи Ренессанс бунёдкорлари

yafvpafyvapfyvapy.jpg 

     Мамлакатимиз миқёсида муҳим илмий-амалий тадбир – «Ёшлар – Учинчи Ренессанс драйвери» мавзусида республика конференцияси ўтказилди. Унда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидан профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, докторант ва талабалар иштирок этди.

     “Учинчи Ренессанс бунёдкорлари” ғояси негизида ташкил этилган мазкур анжуман ёшларни илмий изланишлар ва янгиликларга чорлаш, замонавий билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умумбашарий қадриятларни уйғунлаштиришда ўзига хос интеллектуал платформа вазифасини бажаради.

     Конференция ишида Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Туркия олий таълим муассасалари ва Ренессанс таълим университети вакиллари маъруза ва тақдимотлар қилдилар

Анжуман якуни бўйича ёшларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш, инновацион ғояларни амалиётга жорий этиш, ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш борасида аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.