Уч авлод учрашувлари

Уч авлод учрашувлари

yuvafyvayvafyvafyva.jpg 

       “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан мамлакатимиз бўйлаб жойларда тажрибали дўппидўз усталар, ёш қизлар ва фахрий ҳунармандлар иштирокида “Уч авлод учрашувлари” ташкил этилди.

      Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 23 декабрдаги “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мазкур учрашувлар “устоз-шогирд” анъанасини ривожлантириш, ёш авлодни миллий ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ва номоддий маданий меросимизни асраб-авайлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

      Учрашувлар давомида иш билан банд бўлмаган ва ҳунарга қизиқиши бор хотин-қизлар усталар билан бевосита мулоқот қилиб, дўппидўзлик санъати, унинг турлари ва нақшлари, миллий анъаналардаги ўрни ҳақида батафсил маълумотлар олишди.

      Таҗрибали усталар номоддий маданий меросни асраб-авайлаш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни янада ривожлантириш йўлидаги ўз ютуқлари ҳақида гапириб берди ва ёшлар учун маҳорат дарслари ташкил этилди.