Уч ярим минг йиллик қадрият

Уч ярим минг йиллик қадрият

vnorvorvor.jpg

 

     1998 йил 6 сентябрда 28 та давлат делегатлари ташаббуси билан Тошкентда миллий қадриятимиз, халқимизга хос бўлган мардлик, жасурлик, ватанпарварлик, гуманизм ғояларини ўзида мужассам этган миллий спортимиз курашни оммалаштириш, ривожлантириш уни умумжаҳон дурдонасига айлантириш мақсадида Халқаро кураш ассоциациясига асос солинган эди.

     2017 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан 6 сентябрь  "Халқаро кураш куни" сифатида белгиланди.

     Ўтган йиллар давомида давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши, алоҳида эътибори натижасида кураш спорти бўйича ўнлаб жаҳон ва қитъа чемпионатлари, нуфузли турнирлар ташкил этилди.

     Кураш ёзги Олимпия ўйинларининг муҳим бўғини бўлган Осиё ўйинлари дастурига киритилди.

     Уч ярим минг йиллик тарих, аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган бой анъаналар, замонавий кураш қоидаларида мужассамланган маҳорат сирлари барчаси курашда мужассам.