“Туркистон альбоми ” ва Хоразм воҳаси фотосуратлари Жаҳон хотираси рўйхатида
“Туркистон альбоми ” ва Хоразм воҳаси фотосуратлари Жаҳон хотираси рўйхатида
Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида UNESСО Осиё ва Тинч океани ҳавзаси бўйича Жаҳон хотираси қўмитасининг 10-йиғилишидаUNESСО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси ташаббуси билан тақдим этилган “Туркистон алmбоми (1871-1872)” ва “Худойберган Девоновнинг Хоразм воҳаси фотосуратлари (1879-1937)” Осиё ва Тинч океани ҳавзаси Жаҳон хотираси рўйхатига киритилди.
Илмий ва тарихий аҳамиятга молик нодир фотосуратлар ва рангли тасвирлардан иборат “Туркистон альбоми (1871-1872)” Ўзбекистон Миллий кутубхонаси сара тўпламларида сақланади. Тарихий, археологик, этнографик ва ҳунармандлик бўлимларидан иборат 4 қисм, 10 жилдли мазкур тўплам 1871-1872 йилларда тузилган.
“Худойберган Девоновнинг Хоразм воҳаси фотосуратлари (1879-1937)” номли иккинчи номзод-намуна эса машҳур ўзбек фотографи, кинематографисти, режиссёри ва оператори, Хива шаҳрида туғилиб ўсиб, буюк маданият арбоби даражасига кўтарилган ижодкор коллекциясидир.
Фотосурат кўринишидаги мазкур ҳужжатли мерос Хоразмнинг тарихий-маданий ўзига хослиги, маҳаллий бетакрорлиги ҳамда XIX аср охири-ХХ аср дастлабки ўттиз йилига оид эврилишлардан дарак беради.