“Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни”

“Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни”

 

oryrvprvpruf.jpg 

Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Туркий давлатлар география кенгаши ҳамкорлигида “Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Туркий давлатлар ташкилоти, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамда Туркий давлатлар география кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган олимлар, халқаро ташкилотлар вакиллари турли мавзуларга бағишланган маърузалари билан қатнашди.

Халқаро конференцияда Туркий халқларнинг минг йиллар аввал шаклланган тарихини янада чуқурроқ ўрганиш, сиёсий, иқтисодий, маданий, географик ўтмишини талқин қилиш, миллий-маданий ўзлигига таяниб муштарак тарихини, бирлик ва қардошлик ғоясига хизмат қиладиган манбаларни яратиш ва келажак авлод учун етказиб бериш ҳақида сўз борди.

Анжуман доирасида туркий бирлик, турк дунёсининг қадим ўтмиши, Туркистон давлатчилиги, туркийлар маданияти ва санъати, Туркистон халқларининг фанга, ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси мавзуларидаги маърузалар тингланди.

Ушбу илмий-амалий йиғилишда “Туркистонда сиёсат ва бошқарув, Туркий давлатчилик анъаналарининг асослари”, “Туркистонда илм-фан ва маданият ёхуд Ўрта аср классик Ислом маданияти тимсолида Мовароуннаҳр”, “Туркистоннинг меъморий обидалари ва санъати”, “Туркистоннинг Туркий ва минтақа халқлари ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти”, “Туркистон ва Туркий дунё” каби мавзуларда ҳам қизиқарли тақдимотлар намойиш этилди.