Туркия президенти совғаси

Туркия президенти совғаси

drgzdgdgsdgsdg.jpg

       Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси  фондида 35 мингга яқин китоб жойлаштирилган бўлиб, улар орасида хориждан совға қилинган асарлар ва факсимиле нусхалар ҳам мавжуд.

      Ислом мероси жамғармаси – “Ал-Фурқон” фондидан бизга катта ҳажмдаги китоблар коллекцияси келтирилган. Ушбу китобларда қўлёзмалар ҳақида зарур маълумотлар жамланган. Шунингдек, Қуддусдан, Миср кутубхоналари ва архивларидан келтирилган манбалар ҳам мавжуд.

        Бундан ташқари, Эрондан келтирилган 45 томлик “Эрон қўлёзмалар каталоги” кутубхона фондидан ўрин олган. Мазкур каталог 100 йил мобайнида тузилган бўлиб, 300 дан ортиқ қўлёзмалар рўйхатга олинган. Энг қизиғи, бу қўлёзмалар орасида Ўзбекистон заминига тааллуқли асарлар, яъни бизнинг алломаларимиз томонидан ёзилган қўлёзмалар ҳам мавжудлиги қайд этилган.Шунингдек, кутубхонага хориждан келтирилган факсимиле китоблар, қадимий ва ноёб асарларнинг нусхалари ҳам жойлаштирилган.

        Бу ерда ҳатто Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған томонидан туҳфа этилган факсимиле китоблар ҳам бор.