Туризмга инвестициявий лойиҳалар
Туризмга инвестициявий лойиҳалар
Бухоро вилоятида туризмни янада ривожлантириш мақсадида бунёдкорлик ишлари ҳамда янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш жараёнлари изчил давом этмоқда.
Бугунги кунда вилоятда туризм соҳасида амалга оширилаётган жами 38 та инвестициявий лойиҳаларнинг умумий қиймати 111 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Вилоят туризм бошқармаси ходимлари Бухоро шаҳрида барпо этилаётган меҳмонхоналарда навбатдаги ўрганиш ишларини олиб борди. Ушбу ўрганиш ишлари давомида амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳаларнинг режага асосан белгиланган муддатларда бажарилиши ҳамда бу борада тадбиркор ва сармоядорлар дуч келаётган муаммолар кўриб чиқилди. Уларнинг ечими юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Мазкур инвестициявий лойиҳалар вилоятга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини ошириш, ҳудудга янги хорижий меҳмонхоналар брендини олиб кириш ҳамда Бухорода юқори даражада хизмат кўрсатувчи туризм объектларининг кўпайишига замин яратади.