Туризм қишлоқлари тақдимоти

 

Туризм қишлоқлари тақдимоти

 

 veovenovenov.jpg

      Самарқанд вилояти туризм соҳаси вакиллари Тошкентда янги хизматлар ва сайёҳлик йўналишлари тақдимотини ўтказишди. Тақдимот доирасида самарқандлик вакиллар вилоят тарихи бўйича қисқача маълумот берди, машҳур диққатга сазовор жойлар билан боғлиқ қизиқарли фактлар ҳақида сўзлаб беришди. Бу ерда шунингдек, янги сайёҳлик йўналишлари, экологик ва гастрономик туризм имкониятлари намойиш этилди. Тадбир давомида доимий равишда ривожланаётган ва янгиланаётган замонавий туризм инфратузилмасига алоҳида эътибор қаратилди.

      Ҳозирги кунда Самарқанд вилоятида сайёҳларнинг ҳудудда бўлиши ва ҳаракатланишини имкон қадар қулай қилишга қаратилган туристик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Меҳмонхона ва меҳмон уйлари сонининг ортиши соғлом рақобатни юзага келтириб, кўрсатилаётган хизматлар сифатининг ошишига сабаб бўлади. Эндиликда меҳмон уйини очиш ва уни сайёҳлар топиб келиши ёки танлашини шунчаки кутиб ўтиришнинг ўзи етарли бўлмайди. Бунда шинамлик, қулайлик ва ўзига хослик устувор аҳамият касб этади.