Туғилиш статистикаси
Туғилиш статистикаси

2024 йилда Ўзбекистонда 926,4 минг нафар бола туғилган. Шундан 479,5 минг нафари ўғил, қолган 446,9 минг нафари қизлар. Мамлакатда 2018 йилдан бери биринчи марта туғилишнинг йиллик ўсиши тўхтаган. Ўтган йилда туғилганлар сони нафақат 2023 йил, балки 2022 йил кўрсаткичидан ҳам паст бўлган.
Туғилишнинг камайиши республиканинг барча ҳудудларини қамраб олган. Гарчи шиддат билан қисқараётганига қарамай, энг юқори туғилиш даражаси Сурхондарёда, энг кам туғилиш Қорақалпоғистонда. Шаҳарларда туғилиш қишлоқлардан кўра тезроқ қисқармоқда. Хусусан, 2023 йилда шаҳарларда 480,2 минг бола туғилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 454,5 мингтагача кескин қисқарган. Қишлоқларда эса 2023 йилда 481,8 минг, ўтган йили 471,9 минг чақалоқ дунёга келган.