Тошкентда Хитой халқаро техникуми ташкил этилади

risunok4rprkeenekn6657657658g56gu5ngrg56gu5gneng.png

Тошкент шаҳрида Хитой стандартлари асосида таълим берадиган, замонавий технологиялар ва сунъий интеллектга ихтисослашган янги халқаро техникум фаолиятиТошкент шаҳрида Хитой стандартлари асосида таълим берадиган, замонавий технологиялар ва сунъий интеллектга ихтисослашган янги халқаро техникум фаолияти йўлга қўйилади. Лойиҳа доирасида 5,1 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилади.

Ўзбекистонда касбий таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, меҳнат бозори талабларига мос ва юқори малакали ўрта бўғин кадрлар тайёрлаш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ана шундай истиқболли ташаббуслардан бири Тошкент шаҳрида Хитой халқаро техникумини ташкил этишдир.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Хитой халқаро техникуми Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги Республика телевидение ва радио техникуми негизида ташкил этилади. Янги техникум «China Oriental Education Holdings Limited» компанияси билан ҳамкорликда фаолият юритади. Таълим муассасаси Роҳат кўчаси, 29-уй манзилидаги мавжуд бино ва иншоотларда жойлаштирилади. Ушбу объектлар ёшларни касбга ўқитиш мақсадида 20 йил муддатга мақсадли ва текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.

 йўлга қўйилади. Лойиҳа доирасида 5,1 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилади.