Тошкентда халқаро автомобил саноати кўргазмаси

Тошкентда халқаро автомобил саноати кўргазмаси

vapvapvapvapvap.jpg

     CАEх Узбекистан кўргазма мажмуаси ҳудудида “Automechanika Tashkent 2025” халқаро автомобил саноати кўргазмаси очилди.

      Унда бутун дунёдан автомобил, бутловчи қисмлар ва ускуна ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, дилерлар, сервис марказлари ва логистика компаниялари иштирок этмоқда.

     Иштирокчилар автомобил бозорининг барча йўналишлари учун – эҳтиёт қисмлар ва бутловчи қисмлардан тортиб, саноатни техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, созлаш ва рақамлаштириш технологияларигача бўлган илғор ечимларни тақдим этмоқда.

     Кўргазма тажриба алмашиш, ишбилармонлик учрашувлари ва минтақадаги автомобил саноати келажагини белгиловчи инновациялар тақдимоти учун асосий платформага айланди.